27 March 2015
19:13 - Самарқандда шифокорлар гуруҳи озодликдан маҳрум қилинди
Жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилояти суди томонидан Республика Шошилинч Тез Тиббий Ёрдам Марказининг Самарқанд вилояти филиали директори Юсупжон Ахмедов ҳамда шифохонанинг яна 5 нафар ходими 6 йилдан 11 йилга қадар бўлган муддатларга озодликдан маҳрум қилинди. Жиноят ишига кўра, м ансаб ваколатини суиистеъмол қилган Юсупжон Аҳмедов ҳужжатларни сохталаштириш йўли билан жиноий шериклари орқали 200 миллион сўмдан ошиқ давлат маблағларини ўмарган. Тиббий муассасани капитал таъмирлаш баҳонасида 84 миллион сўмдан ошиқ пулни ўзлаштирган.

Алоҳида иш юритувига олинган яна бир жиноят ишига кўра, мазкур филиал жарроҳлик бўлими бошлиғи Комил Жулбеков эса ишга олиш ҳамда мажбурий пахта йиғим-теримидан қолдириш эвазига ўз қўли остидагилардан 200 - 600 минг сўмгача пора олган. Унинг қилмиши давлат сиёсати бўлган пахта теримидан ходимларни олиб қолгани боис кечирилмаслиги аввалдан аниқ эди. Шундоқ бўлди ҳам ва у 8 йилга озодликдан маҳрум қилинди.