26 March 2015
07:35 - Яманда ҳақиқий уруш кетмоқда, Саудия ва бошқалар ҳам аралашди, навбат Эрондами?

Шу йил 21 март куни шиаларнинг 2 та масжидида 3 ўлимчи-террорист ўзини ўзи портлатиши натижасида 150 га яқин кишининг ўлиши ва бу портлашлар суннийлар тарафидан уйиштирилганига шубҳа бўлмагани сабабли бўлса керак, мамлакат аҳолисининг 42 фоизини ташкил қилувчи шиалар қарши ҳужумга ўтган эдилар. Аввал улар мамлакат пойтахти Санани қўлга олдилар, Яман Президенти Мухаммед Али аль-Хути пойтахтини Аденга ўтказганини эълон қилиб, ўзи ҳам ўша ерга қочди.

Аслида, Яманлик шиалар ўтган асрнинг ўрталарида Имом Хусейн Аль-Хуси томонидан яратилган ва унинг номи билан айтиладиган хусийлар оқимидир. Уларни Эрон тўла қўллаб-қувватламоқда. Кеча улар Аденга ҳам ҳужум бошладилар.

Саудия бошчилигидаги сунний давлатлар Яманда ҳокимиятда бўлган сунний Президентни ҳимоя қилиш учун уришга киришга қарор қилдилар. Ҳозир уларнинг ҳарбий учоқлари Сана аэропорти ва яқиндаги ҳарбий базани бомбардимон қилмоқда.

Энди Эрон ҳам тўғридан тўғри урушга кирса, кенг кўламли шиа-суннийлар уруши бошланиб кетиши шубҳасиз.