04 March 2015
20:20 - Бойсунда драматург Холиқ Хурсанд вафот этди
Кеча Сурхондарёнинг Бойсун туманида таниқли драмматург, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Холиқ Хурсанд 70 ёшида вафот этди. Бугун шаҳардаги маҳаллий қабристонда тупроққа берилган Холиқ Хурсанд халққа “Шалола” бадиий этнографик ансамблининг фаолияти ва қатор драмалари билан таниқли эди.

У мустақилликнинг дастлабки йилларида “Бирлик” сафларида бўлди ва сўнгги йилларда “Эрк” демократик партиясининг Самад Мурод фракцияси етакчиларидан эди. У узоқ йиллик қандли диабет ва инсульт хасталиги туфайли орамиздан кетди.

Аллоҳ Холиқ акани раҳматига олсин!