04 March 2015
18:02 - Абдулазиз Комил ЕХҲТ мулозими билан учрашди
Бугун Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комил Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюросининг (ЕХҲТ/ДИИҲБ) Ўзбекистон Президенти сайловини кузатиш бўйича Чекланган миссияси раҳбари Каэтана де Зулуэта билан учрашди. Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабарига кўра, суҳбат чоғида 29 март куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Президенти сайловига тайёргарлик жараёни ва уни ўтказиш доирасидаги ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама қилинган.

Табиий, учрашувда сайловда мухолиф партияларнинг иштирокига йўл қўйилмагани масаласи кўтарилмаган. Аслида аллақачон тиши тўкилиб кетган, Абдураҳим Пўлатнинг фикрича эса, ўлиб бўлган ЕХҲТвакили билан масхарабоз Абдулазиз Комилнинг учрашуви ҳам сайлов деб айтилаётган катта масхарабозликнинг бир қисмидир, дейди мухбиримиз.