03 March 2015
20:30 - Алишер Усмонов бойлар ичида Россияда учинчи ўринга, дунё бўйича 71-чи ўринга тушди

Машҳур Forbes журнали дунё бойларининг бу йилги рўйхатини эълон қилди. Биринчи ўринда аввалгидек, АҚШлик Билл Гейтс, бойлиги $79,2 млрд. Иккинчи ўрин ҳам аввалги одамда – араб аслли Мексика фуқароси Карлос Слим - $77,1 млрд. Учинчи ўринга бир йил аввал тўртинчи бўлган Уоррен Баффет чиқибди - $72,7 млрд.

Россия бойларининг бу рўйхатдаги жойлари бироз ўзгарган. Бу йил Россияда биринчи ўринга чиққан Владимир Потанин $15,4 млрд бойлиги билан жаҳон бўйича 60-чи ўринда. 68-чи ўринда Михаил Фридман - $14,6 млрд, 71-чи ўринда Алишер Усманов - $14,4 млрд. Яъни, энди у Россияда ҳам учинчи ўринда.

Ўтган йили Россияда биринчи ўрида бўлган Алишер Усмоновнинг бойлиги $20 млрд атрофида эди. Демак, Ғарб санкциялари остида қолган Россияда аҳволнинг ёмонлашиши биринчи навбатда ўзбек Алишер Усмоновни урибди. Биз бечораларни от устида ҳам ит қопмоқда, шекилли.

Аёллар ичида биринчи ўринда яна Кристи Уолтон. Худого шукр бу ерда ўзбекларни ит қопмаган. Ўзбек аёллари ичида катта бой аввал ҳам йўқ эди, ҳозир ҳам йўқ.