03 March 2015
19:14 - Борис Немцов Москвада дафн этилди
Бугун Москвадаги Сахаров марказида Россия Президенти Путиннинг истаги билан Кремлнинг биқинида отиб ўлдирилган демократ мухолифатчи Борис Немцов билан видолашиш маросими ўтказилди. Бу ерда нутқ сўзлаган Россиянинг собиқ Бош вазири, Борис Немцов билан бирга РПР-ПАРНАС партиясининг раисдоши бўлган Михаил Касьяноа билиб-билмас “Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлат ҳар доим айтадиган сўзларни қайтарди: “Қотиллар топилади, бу ҳокимият борлигида бўлмаса, кейингисида”.

Борис Немцов билан видолашиш учун минглаб одам келди, бу маросим якшанба куни ўтказилган мотам юришининг давомига айланди. Якшанба куни митинг бўлмаган, Михаил Касьяновнинг бир неча оғиз сўзидан бошқа ҳеч ким гапирмаганди. Бугунги маросим митинг каби бўлди. Михаил Касьяновдан ташқари Борис Немцовнинг бир қатор сафдошлари ва дўстлари хайрлашув сўзлари айтишди.

Кейин Борис Немцов Троекуровск қабристонида тупроққа берилди. Унинг жасади тупроққа берилди, аммо унинг руҳи Россияда абадий яшайди.

Сахаров марказидаги маросимда Ғарб давлатларининг элчилари ҳам қатнашдилар. Бир қатор Ғарб сиёсатчиларига Россияга келиш учун рухсат берилмади. 15 кунлик уй қамоғида бўлган мухолифат лидерларидан бири Михаил Навальнийга ҳам Сахаров марказига келиш рухсати берилмади. КГБчи Путиндан бошқа нима ҳам кутиб бўларди.