02 March 2015
22:24 - Ўзбекистонда АҚШ доллари яна қимматлади
Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки 3 мартдан бошлаб хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматларини белгилади. Унга кўра, 1 АҚШ доллари 6 сўм 54 тийинга қимматлашиб, 2 минг 466 сўм 86 тийинни ташкил этаётган бўлса, 1 евро 14 сўм 77 тийинга арзонлашиб, қиймати 2 минг 792 сўм 50 тийинга тенгдир. “Қора бозор”да АҚШ валютасининг қиймати бироз ошди. Ўтган ҳафтада 3900 сўмни ташкил қилган АҚШ пули бугун 20 сўмга қимматлади, аммо саррофлар доллар қийматининг бироз пасайишини кутишмоқда.

Қизиғи, мамлакат “қора бозори”да миллий валюта - сўм тақчиллашди. Саррофлар бу ҳолни банкларнинг нақд пули эмиссия режасини бажариш даврийлиги билан изоҳлашмоқда. Айрим саррофлар эса ҳукумат АҚШ валютасини сунъий жиловлаш мақсадида сўмни муомалага чиқариш даражасини пасайтирганини айтмоқда.