29 January 2015
07:23 - Жанубий Корея Ўзбекистонд газ электр станциялари қуради
Кореянинг “Керко” инженеринг ширкати томонидан тарқатилган хабарда айтилишича, Жанубий Корея ҳукумати Ўзбекистон ҳудудида газ электр станциясини қуришни режалаштирмоқда. Қурилиш тўғрисидаги меморандум Учқудуқ шаҳрида имзоланган ва лойиҳага йўналтирилган сармоя миқдори ҳозирча 103 миллион АҚШ долларига тенг.

Маълумотларга кўра, шу кунда Ўзбекистон энергетика тизимида 45 электр станциялари ишлаб турибди. Электр энергиясининг асосий қисмини “Ўзбекэнерго”га тегишли 16 та электр станцияси ишлаб чиқаради.