29 January 2015
06:50 - Пайариқ прокурори: туманда ишга яроқли аҳоли тирикчилик учун ҳижрат қилмоқда
Самарқанд вилоятининг Пайариқ туманидан 2014 йилда 13 минг 937 киши тирикчилик қилиш, пул топиш мақсадида МДҲ ва узоқ хориж мамлакатларига чиқиб кетган. Бу ҳақда матбуотга туман прокурори ёрдамчиси Абдулазиз Ортиқов ва туман ИИБ бошлиғи Абдурасул Сулаймоновлар маълум қилишди. Миршаббоши ва прокурорга кўра, нонталабларнинг 12 минг 848 нафари эркаклар, 1 минг 89 нафари эса аёллардир.

Самарқанд вилоятининг мазкур туманида 213 895 киши истиқомат қилади. Ишга яроқли аҳоли 70-80 минг киши атрофида бўлиб, уларнинг 14 минг нафари четга чиқиб кетган. Миршаббоши тилидан чиққан бу рақамларга мамлакат миқёсида нисбат берилса, Ўзбекистонинг ҳозирги аҳволини шундоққина билиш мумкин бўларди.

Маълумки, дейди мухбиримиз, Ўзбекистондаги мажуд режим миллионлаб ўзбеклар чет элларда ижтимоий ва ҳуқуқий ҳимоясиз мардикорчилик килаётгани ва уларнинг муаммолари билан мутлақо қизиқмасди. Президент Ислом Карим “Бирлик” Партияси раиси Абдураҳим Пўлатнинг бу масалалар билан шуғулланувчи алоҳида вазирлик тузиш таклифига ҳам жавоб бермади.

Шундай бир шароитда Пайариқ туманинининг ҳуқуқ тартибот идоралари меҳнат муҳожиларининг сонини эълон қилишгани тасодифми? Ҳеч шубҳасиз, бу нарса юқоринг топшириғи билан қилинган, аммо, нима мақсадда? Кўрамиз, ҳукумат бу ўта муҳим соҳада нималар қилмоқчи.