29 January 2015
01:24 - Консерваторияга янги ректор тайинланди
Ўзбекистон Давлат консерваториясига янги ректор тайинланди. Бу одам Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Бахтиёр Ёқубов бўлиб, у бугунгача Алишер Навоий номидаги давлат академик Катта театрига раҳбарлик қилиб келаётганди. Ўтган йили Катта театрни тафтиш босди, бир неча миллионлар камомад чиқди. Мана энди, театр раҳбарига бу жиноятлари учун каттароқ муасаса тортиқ қилинди, дейди мухбиримиз.

Ёқубов 1986-1990 йилларда Самарқанд опера ва балет театрига раҳбарлик қилган, 1990-2002 йиллар давомида Маданият вазирлигида санъат бошқармаси бошлиғи ўринбосари, бошқарма бошлиғи, шунингдек, “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси бош директори ўринбосари сифатида ишлаган. Пулдор одам.

У 1999 йили “Шуҳрат” медали, 2014 йили эса “Меҳнат шуҳрати” ордени, 2009 йили “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими” унвони билан тақдирланган.