28 January 2015
22:37 - Уругвайнинг Ўзбекистон бўйича янги элчиси иш бошлади
Тошкентда Уругвай Шарқий Республикасининг дипломатик ваколатхонси мавжуд эмас. Шу боисдан Ўзбекистон билан мазкур мамлакатнинг ўзаро дипломатик алоқалари ва протоколларга оид ишларини Москвадаги элчи бажаради. Бугунги хабарлардан маълум бўлишича, ана шу элчи, яъни янги тайинланган Анибаль Кабрал Сегалерба Ўзбекистонга Ташқи ишлар вазирлигида қабул қилинган. У ишонч ёрлиғи нусхасини вазир Абдулазиз Комилга топширибди.

“Энг муҳими, ҳозирги босқичда ҳамкорликнинг ҳуқуқий базасини яратишимиз лозим. Шундан сўнг икки мамлакат ўртасида савдо-иқтисодий, гуманитар алоқаларни йўлга қўйиш сингари ишларга имкон яралади”, дебди янги элчи мулозамат учун. Ёзишларича, бу одам Европа Иттифоқи структуралари, Британия ва Люксембургдаги муҳим дипломатик рутбаларда ишлаган экан.