28 January 2015
21:44 - Президентлик сайлови учун номзод Ислом Карим керакли овозни тўплаб бўлибди
Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг бугун тарқатган баёнотига кўра, шу йилнинг 29 мартидаги президентлик сайловлари учун Ислом Каримни қўллаб-қувватлашга имзо чеккан 1 миллион фуқаро бундай шараф насиб этганидан бахтиёр эканини таъкидлабди. Партия матбуот хизматининг маълум қилишича, “сайловчилар тегишли варақда Ислом Каримов номини кўришлари билан, қониқиш ҳисси билан имзо чекишмоқда”.

Таъкидлаш керак, Ислом Карим 25 йиллик фаолияти даврида нафақат миллатни пароканда қилиб, мамлакатни таназзулга олиб келди, балки мамлакат аҳолисини ўзининг эртанги кунини ҳам ўйламайдиган бир подага айлантирди. Энди бу пода ҳатто унга овоз бериш имкониятидан бахтиёр эмиш, дейди мухбиримиз.

Аммо, нима ҳам деймиз, шунақа халқ, шунақа халқбоши, шунга яраша реалликми? Йўқ, ундай эмас. Ўзбекистонда ўтказиладиган сайловлар сайловлар эмас, масхарабозлик, унда иштирок этаётган партиялар партия эмас, масхарабозлар, юқорида эса қўлида қамчин ва қилич билан Бошмасхарабоз ўтирибди.