27 January 2015
21:30 - Президент Ислом Карим АҚШнинг янги тайинланган элчисини қабул қилди
Бугун Ўзбекистон ТВ президент Ислом Каримнинг Оқсаройда АҚШнинг Ўзбекистондаги янги элчиси этиб тайинланган Памела Спратлендан ишонч ёрлиғини қабул қилиб олгани борасидаги лавҳаларни намойиш этди. ТВга кўра, Ислом Карим элчини мазкур лавозимга тайинлангани билан қутлаб, унинг масъулиятли фаолиятига муваффақият тилади.

Суҳбатда Памела Спратлен ҳам АҚШ ва Ўзбекистон ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик изчил ривожланиб бораётганини юксак баҳолаб, савдо-иқтисодий, сиёсий, маданий-гуманитар соҳалардаги алоқаларга оид масалалар юзасидан мулоазаларини баён этди.

“Суҳбат чоғида мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва уни янада мустаҳкамлаш истиқболлари, долзарб халқаро ва минтақавий масалалар муҳокама қилинди”, – дейилади ТВ хабарида.