27 January 2015
19:40 - Ўзбекистонда пенсия ёши ўзгармайди
Бир қатор оммавий ахборот воситалари Ўзбекистонда пенсия ёши ўзгариши мумкинлиги хусусида ёзганди. Бугун Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги матбуот хизмати бу ҳақдаги узунқулоқ гапларни рад қилди. Вазирликка кўра, Ўзбекистонда пенсия ёшининг ўзгариши ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди.

“Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига биноан мамлакатда 60 ёшга тўлган ва иш стажи 25 йилдан кам бўлмаган эркаклар, 55 ёшга тўлган ва иш стажи 20 йилдан кам бўлмаган аёллар пенисяга чиқишлари мумкин. Пенсия ёшини ўзгартириш борасидаги қонун лойиҳаси ёки бу борадаги меъёрий ҳужжатларга ўзгартиришлар киритиш масаласи айни пайтда кун тартибида йўқ.