27 January 2015
19:08 - Ўзбекистонда йиғилаётган автоуловларнинг Россиядаги нархи 30 фоизга қимматлади
Россия Федерацияси ҳудудидаги сотилаётган автомобилларимиз нархи 30 фоизга қимматлади. Масалан, Россияда долларнинг бугунги курси бўйича Daewoo Gentra учун нархлар 7750 доллар, Matiz учун 4950 доллар, Nexia учун эса 5600 доллардан бошланади. Бу автомобилларнинг Ўзбекистондаги нархи - Daewoo Gentra учун нархлар 16 600 доллар, Matiz учун 8 600 доллар, Nexia учун эса 11 900 доллардан бошланади.

Аввал Ўзбекистонда йиғилган автомобиллар хорижда бундан ҳам арзон эди. Ўзбекистоннинг жиноятчи ҳукумати хориждан мамлакатга кирадиган автоуловлар учун давлат божларини 200 фоиз қилиб белгилаган, аҳолининг автоуловларга бўлган ҳуқуқларини коррупцион занжирлар билан чирмаб келмоқда. Масалан, Ўзбекистоннинг автомашинасини хориждан сотиб олиб Ўзбекистонга олиб кирмоқчи бўлган шахс автоулов нархи бўлган 10 000 доллар устига бож учун яна 15 000 доллар тўлаши керак бўлади.