27 January 2015
02:15 - Юнонистонда янги Бош вазир: Якшанба куни сайловларда ғолиб чиққан коалиция лидери Алексис Чипрас ҳукумат бошига келди
Сайловларнинг узул-кесил натижалари якшанбадан душанбага ўтар кечасиёқ эълон қилинди. 40 ёшли Алексис Чипрас раҳбарлигидаги сўлчилар коалицияси СИРИЗА 36% атрофида овоз олибди. Бу коалиция қайсидир партия билан блок тузиб, Юнонистин Президентидан ҳукумат қуриш таклифи ҳам олишга улгурди.

Кеча кечқурун Алексис Чипрас атеист бўлгани учун Инжилсиз, ўзи эса галстуксиз бўлган маросимда Президент Карлос Папуляс тарафидан Бош вазирлик лавозимига ўтқазилди. Энди у ўз ҳукуматини тузиши, уни тасдиқлатиши ва амалий иш бошлаши лозим.