26 January 2015
19:46 - Британия Ўзбекистонга ҳарбий техника бермайди

Бир қатор оммавий ахборот воситаларида Буюк Британиянинг Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги эҳтиёжлари учун 3 минг дона транспорт воситаси тақдим этиши тилга олинганди. Аммо бу маълумотларга Британиянинг Ўзбекистондаги элчилиги раддия берди.

Маълум бўлишича, 23 январь куни Тошкентдаги матбуот анжуманида Британия элчиси Жорж Эдгар айтган сўзлар нотўғри талқин қилинган. Яъни, элчи Эдгар жарналистлар билан мулоқоти чоғида Ўзбекистон билан Британия ўртасида турли соҳаларда эришилган ютуқлар ҳақида гапирган, аммо қайсидир журналист унинг илмоқли сўз ўйинларини ўзича тушунган.

Матбуот анжуманида иштирок этган интернет нашрларидан бирининг мухбири Британия жами 700 минг АҚШ долларига тенг уч минг дона транспорт воситасини тақдим қилишни режалаётгани ҳақида ёзган экан, бу хабар қўлма-қўл бўлиб кетибди.