26 January 2015
18:21 - Тошкентда машинафуруш фирибгарлар устидан тергов бошланди
Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигининг “Постда” газетаси вазирликнинг Тергов бош бошқармаси томонидан машинафурушлик билн боғлиқ фирибгарлик жинояти содир этган 4 нафар шахснинг ҳибсга олингани ва тергови бошлангани ҳақида хабар қилди. Газета саҳифаларида беш кишининг сурати ва маълумотлари кўрсатилган бўлиб, 1974-1991 йилларда туғилган бу фуқароларнинг тўрттаси Навоийдан, биттаси Самарқанд вилоятидан бўлган. Улар пойтахтнинг Юнусобод туманида яшаб, ўнлаб фуқароларнинг ишончига кирган ва Сергелидаги автосалондан хоҳлаган русумдаги машинани навбатсиз олиб бериш ваъдаси билан анчагина одамни алдаб, пуллприни шилиб олишган.

“Қуйида суратлари эълон қилинаётган шахсларнинг алдовига учиб, жабр кўрганлардан Тергов бош бошқармасига (0-371) 231-30-97, 233-65-34 телефонлари орқали мурожаат этишларини сўраймиз”, – дейилади газета эълонида.