21 December 2014
20:49 - Масхарабозлик сайловлари масхарабозлик билан тугалланди
Ўзбек аслли Россиянинг энг катта бойи Алишер Усмоновга тегишли gazeta.ru сайти Ўзбекистонда фақат рус тилида фаолият олиб борадиган gazeta.uz сайтига асосланиб, маҳаллий вақт билан соат 20 да Ўзбекистонда сайлов участкалари бекилганини хабар қилди. Қизиғи, шундаки, на gazeta.uz сайтида, бундан ҳам муҳими, Ўзбекистон Миллий Ахборот Агентлигининг сайтида бундай хабар йўқ. Сайлов соат 20 да тамомланиши керак эди, шундай бўлган бўлса керак, аммо масхарабозлик сайловларининг битиши ҳам масхарабозлик руҳида ёритилиши – Ўзбекистоннинг бугунги аҳволини, яъни Ўзбекистон давлат сифатини ҳам йўқотиб бораётганининг яна бир кўрсатгичидир.

Маҳаллий вақт билан соат 17 да Ўзбекистондаги қўғирчоқ ахборот воситалари рўйхатларга киритилган 20 млн 789 минг 572 сайловчидан 16 млн 299 минг 24 нафари овоз бериб бўлганини билдиргандилар. Турли тахминларга кўра, ҳозир чет элларда камида 4 миллион ўзбекистонлик меҳнат қилаётганини ҳисобга олсак, келтирилган рақам ёлғон эканлиги ўз-ўзидан маълум. Ёки, биз аввалги хабаримизда тахмин қилганимиздек, чет элда яшаётган ватандошларимиз телепатик йўллар билан овоз беришган.