20 December 2014
23:08 - Ўзбекистондан Қирғизистонга масхарабозча таҳдид: Кейинги сафар учоғингизни уриб туширамиз

Ўзбекистон режимининг қўғирчоқ ахборот воситалари Миллий Хавфсизлик Хизматининг Давлат чегараларини қўрқлаш комитети матбуот хизматига асосланиб билдиришича, шу йил 16 декабрь куни ҳеч қандай давлат белгилари бўлмаган учувчисиз учоқ Қирғизистон ичида анклав бўлган Ўзбекистоннинг Сўх тумани устидан учиб ўтибди. Табиий, учоқ Қироғизистондан келган ва Қирғизистонга чиқиб кетган. Аммо, хабарларда Қирғизистон сўзи тилга ҳам олинмайди.

Учоқнинг ўзи оқ рангли, думи оч зангори рангли эмиш. У соат 11:15 да Ўзбекистон осмонига кириб, 200-250 метр баландликда 7,5 км учибди ва 12:15 да Ўзбекистон осмонидан чиқиб кетибди. Кўринишидан, учоқ учган ҳам эмас, сал кам яёв одам тезлигида ўзбекларни мазах қилиб ўтиб кетган. Сўхлик ўзбеклар оёғини қўлига олиб, Фарғонага қочиб кектган бўлсалар ҳам ажаб эмас.

Миллий Хавфсизлик Хизматининг Давлат чегараларини қўриқлаш комитети яна Қирғизистоннинг номини тилга олмасдан, бунақа учиш қайтарилса, Ўзбекистон тарафи ҳаво майдонининг хавфсизлигини қўриқлаш учун керакли ҳамма нарсага қодирмиз, деб гўёки таҳдид қилибди.

Бу аҳмоқона баёнот устидан кулиш керак, холос. Бир ҳовуч қирғиз фашитстлари ўзбекни тириклайин ёқққанда, ўзбек аёл-қизларини подалашиб зўрлаганда ва ўзбекларни 3 кун қирғин қилганда қисиб ўтирган Ўзбекистон режимига тегишли чегарачилар Қирғизистон давлатининг учоғига тегишга ҳам қўрқадилар. Бунинг устига, Ўзбекистондек қашшоқ бир мамлакатда учувчисиз учоқни уриб туширадиган қуроллар ҳам йўқлиги шубҳасиз. Бўлса эди, 16 декабрдаёқ уриб туширардилар.

Ўзбеклар бундай хор бўлиб яшашани истамасалар, тезроқ бу режимдан қутилишни ўйлашлари керак эди. Аммо, миллат ўйлашни ҳам унутган пода ҳолига келган. “Бирлик” ҳақ, авваламбор, ғафлат уйқусидаги ўзбекларни уйғотиш лозим.