19 December 2014
08:18 - Cенсация: Европарламент Филистинни давлат сифатида тан олди, АҚШ бунга қарши
Европа Иттифоқининг икки палатали қонун чиқарувчи органининг қуйи палатаси Европарламент 17 декабрь куни Филистинни давлат сифатидан тан олувчи қарор қабул қилди.

Маълумки, Филистин давлати БМТ тарафидан тан олиниш учун ҳаракат қилмоқда. БМТнинг бу ҳақдаги қарори аввал Хавфсизлик Кенгаши тарафидан тасдиқланиши керак. Хавфсизли Кенгашидаги ҳар қандай қарор йўлига тўсиқ, яъни вето қўйиш ҳаққа бир 5 давлатдан биттаси АҚШ Филистинни давлат сифатида тан олиш вақти келмади деб ҳисобламоқда. Давлат Департаментининг матбуот котиби Жен Псаки “Бу биз тасдиқлайдиган қарор эмас” дегани Reuters агентлиги тарафидан хабар қилинди.

Бундай принципиал масалада Европа Иттифоқи билан АҚШ қарама-қарши қолишига ишониш қийин. Аммо, воқеалар қандай ривожланишини ҳам айтиб бўлмайди.