19 December 2014
01:45 - Қирғиз чегарачилари контрабандачи ўзбекни ҳибсга олди
Қирғизистон Давлат чегара хизмати матбуот хизматининг маълум қилишича, чегарачилар Ўзбекистонга ноқонуний олиб ўтилаётган ёғоч-тахта материалларини ушлаб қолишибди. Қирғизистон-Ўзбекистон давлат чегарасининг “Қадамжой-автодорожний” назорат-ўтказиш масканида содир бўлган контрабанда ҳодисасида ёнғоқ ёғочлари Қирғизистон фойдасига мусодара қилинган.

“Ўзбекистон Республикасининг Сўх қишлоғида яшовчи шахс ёнғоқ ёғочининг 8 куб метрини КамАЗ автомашинасига юклаб Қирғизистондан Ўзбекистонга ўтишга уринган. Қўлга олинган шахснинг юкни олиб ўтишига рухсат этувчи ҳужжатлари бўлмаган”, дейилади чегарачиларнинг матбуот хизмати тарқатган маълумотномада.