18 December 2014
21:13 - Жиззахга янги прокурор тайинланди
Адлия катта маслаҳатчиси Шуҳрат Акбаро Жиззах вилояти прокурори этиб тайинланди. Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг буйруғига кўра, у энди 5 йил вилоятда қонунга амал қилиниши устидан назорат қилади. Шу пайтга қадар у ҳозир тайинланган лавозимни вақтинча бажарувчи эди.

42 яшар Шуҳрат Акбаров бир йил аввал Жиззах вилоят прокурори лавозимни вақтинча бужарувчи қилиб тайинланмасдан аввал Тошкент вилоятининг Оҳангарон шаҳри ва Зангиота тумани, пойтахтнинг Юнусобод тумани прокурори бўлиб ишлаган.