17 December 2014
07:24 - Куласизми, йиғлайсизми? Афғонистон толиблари Покистонлик ҳамкасбларининг террорини қоралабди!
Кеча Покистоннинг Пешавер шаҳрида маҳаллий толибончлиар 130 дан кўпроқ мактаб ўқувчисини ваҳшийларча ўлдирганлари бутун дунёда катта шов-шувга сабаб бўлди. Кеинчали қурбонларнинг сони 148 етди.

Бу фақат шов-шув эмас, Покистон Толибонига жаҳон жамоатчилигининг олий жазо ҳукуми эди. Шундоқ ҳам йўқ бўлаётган Толибон ва Ал Қоидага қарши кураш яна ҳам юқори даражага чиқишини Толибоннинг ўзи ҳам тушунди. Афғонистон Толибони Пешавердаги хунрезликни қораловчи баёнот тарқатгани айнан шунинг кўрсатгичидир. Шу пайтгача одам танламай, ким қўлига тушса, шуни ўлдираётган афғон толибларининг оёғи титраб қолгани, шубҳасиз.

Маълумки, Покистон армияси шу йил 15 июнда Шимолий Вазиристонда Ал-Қоида, Толибон, Шарқий Туркистон Ислом Ҳаракати ва Ўзбекистон Ислом Ҳаракатига қарши Зарб-е-Азб (Zarb-e-Azb) номли универсал операция бошлаган эди. Бу операция охирига етказилади, бутун дунё уни қўллаб-қувватлайди.

АҚШ Давлат Котиби Жон Керри Покистон Бош вазири Наваз Шарифга кеча кечқурун телефон қилиб, экстремизмга қарши курашда ўз мамлакати ҳар қандай ёрдамга тайёр эканлигини билдирибди.