16 December 2014
21:08 - Покистонда Толибон ҳарбий мактабга ҳужум қилди, 126 киши ҳалок бўлди, Ислом терроризмини йўқ қилиб бўладими?

Толибон Покистоннинг Пешавер шаҳридага ўрта ҳарбий ўқув мактабига ҳужум қилди. Натижада 126 киши ҳалок бўлди, 122 киши ярадор бўлди. Ўлганларнинг кўпчлиги ёш бола-йигитлар.

5-6 кишилик толиблар гуруҳи бугун эрталаб қоровул сифатида мактабга киришган ва хонама-хона юриб мактаб ўқувчиларни қирғин қилишган.

Толибан бу ҳужумни Покистон армияси Шимолий Вазиристонда олиб бораётган операцияларга жавоб деб эълон қилди. Покистон Бош вазири Наваз Шариф эса, жангариларни бутунлай йўқ қилиб ташлашга ваъда берди.

Ваъда бериш осон, аммо уни бажариш қийин, дейди мухбиримиз. Ислом терроризмининг илдизлари ислом динининг ўзидадир. Исломда чуқур ислоҳотлар ўтказилмаса, ислом терроризми абадий давом этаверади. Толибон ва Ал Қоида йўқ қилинмоқда, аммо ўртага ИШИД чиқди, кейин бошқаси чиқади. Тахмин қилиш қийин эмаски, жуда яқинда замонавий ислом терроризмининг маркази Туркияга кўчади.