16 December 2014
19:55 - Путинга дўст бўлиш ҳаракатидаги Эрдўғон ҳам насибини олмоқда, яна ўзбекларга ёмон

Ҳа, айнан шундай. Ғарбдан намойишкорона юз ўгириб Россия диктатори билан оғиз-бурун ўпишаётган Туркия Президенти Ражаб Эрдўғон бу ишининг натижаларини сезишга бошлади. Кечадан бери Турк лираси рус рублининг орқасидан тушиб бормоқда.

Шу соатларда Истанбул биржасида 1 доллар 2,414 турк лирасига чиқди. Тарихий рекорд! Евро эса, 3 лирадан ошди. Эслатиб ўтиш керак, бир неча йил аввал Туркия ҳукумати янги турк лираси киритганда, 1 доллар тахминан 1 турк лирасига тенг эди. Мана кўриб, турибмизки, бир неча йил ичида сал кам 250 фоизлик инфляция бор.

Турк ахборот воситалари бу жараёнларни тўғридан-тўғри рублнинг аҳволига боғламоқдалар. Аслида, бу туркларнинг ички иши. Аммо, ҳозир Туркияда ишлаётган ўзбекларнинг сони кескин ортиб бораётгани сабабли, бу хабарлар биз учун ҳам жуда муҳимдир. Туркияда турк лирасининг қийматсизланиши - Ўзбекистон учун ҳам зарбадир.