14 December 2014
09:19 - “Ҳаракат” хатқутисидан: Бу сайт нимага маданиятсиз, ислом дини душманларига хизмат қиласизларми?

Исмини кўрсатмаган ўқувчимиздан хат: Хурматли "харакат"сайти ходимлари бу сайт нимага доим маданиятсиз охангда маколалар езади ахир сизлар узларини олий маьлумотли деб хисоблайсизларку яна бир савол тугрисини айтинглар миллатила нима нимага сайтда доим пистачи хотинларни гаплари юради факат сизлар аклли эмас охир кимларга хизмат киласизлар еки ислом дини душманларигами?

“Ҳаракат” таҳририятидан: Бизнинг ишончимиз шундан иборатки, ўзбеклар ичида 21 аср савиясида фикрлайдиганлар йўқ ҳисоб. Борлари ҳам бизнинг ичимизда. Аслида, Сизга жавоб бериб ўтиришга ҳам ҳожат йўқ эди. Чунки, бор-йўғи 3 кун аввал “Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлат Фаррух Азизов исмли ҳаромийларнинг дўстига миллатимизнинг ғариб аҳволини яхшилаб тушунтириб берган эди. Ва бу каби тушунтиришларни ҳар куни бўлмаса ҳам, ҳафтада бир бериб бормоқдамиз.

Ўзбеклар маданий ёзувларни тушуниш савиясини аллақачон йўқотиб бўлган. Ахир ўз миллатдошлари бир ҳовуч қирғиз фашистлари тарафидан қирғин қилинганда қисиб ўтирган ўзбеклар миллат сифатини йўқотиб бўлдилар. Бу энди – пода ёки тўда. Наҳотки, шунга ҳам ақлингиз етмайди, ҳурматли ўқувчимиз.

Ўзбекистоннинг иқтисодий аҳволини ҳам гапиравериб чарчадик. Яна бир марта қайтарамиз. Иқтисодининг кучи бўйича Ўзбекистон Қозоғистондан 10 баравар (!!!) орқада. Бизда ўртача ойлик ҳам улардан 8-10 баравар кам. Давлат Бюджетимиз чет элларда мардикорлик қилаётган миллионлаб ўзбекларнинг пули билан оёқда турибди. Демак, Ўзбекистон давлат сифатини ҳам йўқотиб бўлди. Шундай оддий нарсаларни тушунмайдиган подага маданий муносабатда бўлишимизни истайсизми? Улар маданий ёзувни ҳам тушунмайди-ку. Ўзбеклар овқат ейиш ва туалетга боришдан бошқа нарса билан қизиқмайди, бошқа нарсани тушунмайди ҳам.

Масалан, Сиз тушунсангиз, бизнинг фикрларни инкор этоладиган ўз фикрларингизни ёзинг, албатта эълон қиламиз.

Ёш бола ҳам кўриб турибдики, Ислом дунёси жаҳоннинг энг қашшоқ ва қолоқ қисми. Сунгги 5-6 юз йил ичида мусулмонлар биронта кашфиёт қилолганлари йўқ. Фақат Ғарб яратган нарсалардан фойдаланиб яшамоқдамиз. Бунинг сабабларини қидираётганимиз, бу аҳволдан чиқиш учун Исломда ислоҳотлар қилиш лозимлигини гапираётганимиз – ислом душманларига хизмат қилишми? Исломга эмасми? Мана, Сиз ҳам қорамолга айланганлардан бирисизку. Шуни ҳам тушунмайдиган даражада ақлсизмисиз?

Сўнгги йилларда “Ҳаракат” сайтидан бошқа ерда биронта ўзбекнинг жиддий фикрли мақоласи чиқмади. Ўзбекистон режимининг расмий ахборот воситаларида ҳам, юрт ташқарисида мухолифатчиликка даъво қилаётганларнинг сайтларида ҳам. Миллат ва мамлакатнинг фундаментал муаммолари фақат ва фақат бизда анализ қилинмоқда, ечим йўллари фақат ва фақат бизда кўрсатилмоқда. Ҳозир ҳукумат ҳам бизнинг таклифлaр билан яшашга ўрганмоқда. Аммо, ҳамма нарсани жиноят деса бўладиган даражада кеч ва ўта секин қилмоқда.

Қани, Сиз бошқа ерда кўзингизга жиддий кўринган биронта мақола топиб бизга юборингчи, аниқ факт ва мантиқли аргументларга асосланган анализ билан, унинг шармандачлик маҳсулоти эканлигини кўрсатиб, шарҳлаб берамиз. Ёки, бошқалар бизнинг биронта мақоламизни шармандасини чиқара олсалар, раҳмат айтамиз. Ҳозирча эса, биронта мисол ҳам кўрсатолмасдан, бизни маданиятсизликда, қўполликда айбловчилар чиқиб туради, холос. Ҳа, дарвоқе, сайтимиздаги хабарларнинг кўпчилиги хабардан ҳам кўпроқ чуқур анализга асосланган мақолача ёки лавҳа эканлигининг фарқига бордингизми?

Ўзбеклар миллат сифатини, Ўзбекистон давлат сифатини йўқотиб турган пайтда ўзбекларга маданият тўғрисида гапиришни ким қўйибди? Ҳали ер юзида буюкликдан тубанликка ўзбеклар каби тушган миллат бўлмаган. Ал Хоразмий авлодлари кечагина отдан тушган қозоқларга мардикорчилик қиладиган подага айланмоқдалар. Шуларни кўрмаётган бўлсаларинг, шуларни тушунмаётган бўлсаларинг, сизлар эмас, биз айбдорми?