14 December 2014
01:25 - Ўзбекистон Марказий Сайлов Комиссияси: сиёсий партияларга тенг минбар берилмоқда
Бугун ўтган мажлисда халқаро кузатувчилар гуруҳи, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишган ва МСК сайловолди ташвиқоти даврида сиёсий партияларга тенг имкониятлар яратилгани, “Халқ сўзи”, “Народное слово” ва “Правда Востока” нашрларида тенг саҳифалар ажратилаётгани, шунингдек, Ўзбекистон ТВнинг расмий каналларида тегишли эфир вақтлари белгиланганини билдирган.

Маҳаллий ОАВ хабарларига кузатувчилар бу ҳолни юксак баҳолашмоқда. МСК эса сиёсий партияларнинг чиқишлари моҳияти, кўтараётган масалаларига эътибор қаратмаган. Назараимизда, бунга ҳожат ҳам йўқ, шундоғам ҳукумат томонидан барпо этилган ва бошқарилаётган қўғирчоқ партияларда бошқача бўлиши мумкин эмас.