28 November 2014
22:13 - Қирғиз мактабида Ўзбекистон мадҳияси янграгани туфайли туман раҳбарияти ишдан олинди

Қирғизларнинг 24.KG ахборот агентлиги Қирғизистоннинг Ўш вилояти Аравон туманидаги мактаблардан бирида Ўзбекистон мадҳияси янграганидан сўнг мактаб маъмурияти, туман раҳбарияти ишдан олингани хусусида хабар қилди. Қирғизистон Бош вазири Жўмарт Оторбаев бу воқеадан сўнг дарҳол туман акими (ҳокими) Шомил Ортиқов ва унинг ўринбосари Абдилаким Гапаровни эгаллаб турган вазифаларидан озод этган.

Маълум бўлишича, октябрь ойи охирида Аравон туманининг Тепақўрғон овулидаги 1-сонли мактабнинг 90 йиллигини нишонлашга бағишланган анжуманда Ўзбекистон мадҳияси ижро этилган. Бу эса зеҳниятида миллатчилик иллати бўлган қирғиз ҳукуматини ғазаблантирган.

Қирғизистоннинг жануби ўзбекларнинг тарихий юрти бўлиб, руслар уни Йўлдош Охунбобоев исмли ҳаромийнинг имзоси билан қирғизларга олиб беришган. Тарихий адолат тикланади, ахир бу ерлар Ўзбекисонга қўшилади. Юрагида миллий ғурури бор ўзбеклар бу ишни тезлатиш ҳаракатига ҳисса қўшишлари керак.