28 November 2014
19:36 - Қирғиз фашистлари етакчиларидан бири Мэлс Мирзакматовга қидирув эълон қилинди

Кеча Ўш шаҳрининг собиқ мэри Мэлс Мирзақматовга нисбатан Қирғизистон Бош прокуратураси томонидан Жиноят Кодексининг 304-моддаси (Хизмат ваколатини суиистеъмол қилиш) билан боғлиқ жиноят иши очилиб, уни қамоққа олиш қарори чиқди. Унга нисбатан қидирув эълон қилинди.

Прокуратура хабарида айтилишича, Мирзақматов Ўш шаҳридаги Навоий кўчасида жойлашган кўприкни қуриш жараёнида хизмат ваколатини суиистеъмол қилиб, мамлакат қонунларини бузган. Мирзақматов ташаббуси билан қурилиши бошланган мазкур кўприк учун марафон ҳам ўтказилиб, бир неча юз минг сом йиғилган. Ўтган йилнинг 5 декабрида Қирғизистон Бош вазири буйруғи билан ишдан олинган бу одам 2010 йилги хунрезликларга бош бўлган ва у иқтисодий жиноятларидан ташқари инсониятга қарши жиноятлари учун ҳам жавоб бериши керак.

Уни қирғизлар жавобликка тортмаса, ўзбеклар тортади, дейди мухбиримиз. Ҳозир бунинг йўлидаги бирдан-бир тўсиқ – Ўзбекистонда Ислом Карим раҳбарлигида ҳукм сураётган тожиклар режимидир.