26 November 2014
20:05 - Ғарбнинг санкциялари Россиянинг вассали Ўзбекистонни ҳам урди, русларга автомобил сотиш учдан бирга тушди
Бугун Тошкентда бўлиб ўтган Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги иқтосдий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия мажлисида Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестиция ва савло вазири миз Элёр Ғаниев GM Uzbekistan қўшма корхонаси чиқараётган автомобилларни Россияга сотиш учдан бирга камайганини айтибди. У бунинг сабаби сифати руслар тарафидан қўйилаётган дискриманацион тадбирларни кўрсатибди.

Бу йил январь-октябрь ойларида 49 минг автомобиль сотилибди, яъни, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 32% оз. Бу нарса шундоқ ҳам зўрға оёқда турган давлат бюджетимиз учун катта зарба. Аммо, Элёр Ғаниевнинг гаплари кўрсатиб турибдики, бундай саводсиз вазир борлиги Ўзбекистон иқтисоди учун бундан ҳам катта зарба.

Наҳотки, бу саводсиз вазир билмайдики, Ғарбнинг санкициялари остида Россия иқтисоди чўкишга бошлади. Яқинда россияликлар автомобиль сотиб олишни эмас, нима ейишни ўйлашга бошлайдилар.

Ислом Карим ва унинг ҳукуматидагиларнинг ақли бўлса, Ғарбнинг Россияга қарши киритаётган санкциялари бизга қандай таъсир қилишини ярим йил аввал ўйлашга бошлашлари ва керакли ишларни қилишлари керак эди. Аммо, минг афсуски, ҳозир Ўзбекистонда режим бошида ўтирганлар бундай нарсаларни тушунмайди ҳам.