26 November 2014
09:35 - “Ҳаракат” хатқутисидан: Ўзини ўзи мақтаган хўкизга хат (Тузатилган вариант)

Ўзини Амир деб атаган ўқувчимиздан хат: Узини узи мақтаган хуккиз. Ислам Каримнан қобилиятинг яхши булса унинг урнида булардинг. Дуниёда булмаган миллатни тикламоқчимиш. Амир Темурдан садақа, у узбек булмаган.

“Ҳаракат” таҳририётидан: Кимнинг қобилияти кучли эканлигига тарих жавоб беради. Аммо, ҳозироқ кўриниб турибдики, Ислом Карим на сиёсатни на иқтисодни тушунади. Шу сабабли Ўзбекистон унинг ўзи каби яккамоховга, иқтисодининг кучи билан кечагина отдан тушган қозоқлардан 8 баравар орқада бўлган давлатга айланди, ўзбеклар мардикорлар подасига айланди.

Айнан Абдурҳим Пўлат раҳбарлигида фаолият олиб бораётган “Бирлик” Партияси ва “Ҳаракат” Агентлиги Ўзбек миллати ва Ўзбекистон давлатининг аҳволига диагноз қўйди ва ечим йўлларини кўрсатиб берди. Ислом Карим раҳбарлигидаги тожиклар режими бизни шу аҳволга олиб келдики, Ўзбекистондек давлатнинг бюджети, худди Тожикистонники каби, мардикорларнинг кучи билан оёқда турадиган ҳолга тушганини исботлаб берди. Демак, ёш бола ҳам тушунадики, Ўзбекистон ва Тожикистон давлат сифатини йўқотди.

Ҳозир фарқи йўқ, ўзбек дунёда бўлган миллатмиди ёки бўлмаган. Тўғри, ҳозир йўқ. Аммо биз буни тикламоқчимиз, тиклаймиз ҳам. Ҳеч қандай шубҳа бўлмасин. Кейин ўзбеклар Буюк Туркистонни ҳам тиклайдилар. Буюк Туркистонга ҳозирги Марказий Осиё давлатлари, Шарқий Туркистон дейиладиган Уйғуристон ва Афғонистоннинг шимоли бўлган Жанубий Туркистон киради.

Тўғри, тожикларга Туркистон номи остидаги давлатда яшаш осон бўлмаслиги мумкин. Бу фожеа эмас, истамаганлар Эронга кўчиб кетадилар. Қолганлари билан дўстликда яшайверамиз. Асрлардан бери яшаб келмоқдамизку. Бу ўлкага Туркистон номини айнан тожиклар берганлар, турклар ном беришса, Туркэли деган бўлишарди-ку.

Темурга келсак. Ҳали унинг паспортини топганимиз йўқ, миллати у ерда кўрсатилган бўларди. Исмоил Сомонийники ҳам ҳали топилмади. Ҳозирча уларни паспортсиз ҳам ўзбек деяверамиз.