25 November 2014
19:43 - Яхши ёмон хабар: ОИТСга чалинган болаларга давлат нафақаси белгиланади

Энди Ўзбекистонда Одам Иммунитети Танқислиги Синдроми (ОИТС, русча - СПИД) билан оғриган, лекин 18 ёшга тўлмаган болаларга давлат нафақаси белгиланади. Бу ҳақда Меҳнат ва Аҳолини Ижтимоий Муҳофаза Қилиш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди. Шу йилнинг 20 ноябрида қабул қилинган ногирон болаларга нафақа белгилаш бўйича низомга ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги Ўзбекитон Молия вазирлиги қарорида айтилади. Бироқ қарорда нафақа миқдори ҳақида маълумот берилмаган.

Қарорда ногирон ўсмирларга белгиланган нафақалар ҳар ойнинг 15 кунигача берилиши шартлиги қайд этилган.

Хабарнинг сарлавҳасига “Яхши ёмон хабар” сўзларининг қўшилиши киноя эмас. Бу ростдан ҳам яхши хабар, касалга дучор бўлган болаларнинг оиласини моливия қўллаб-қувватлашниши мақтовга сазовар. Хабарнинг ёмон тарафи эса, бутун дунёда, жумладан, Ўзбекистонда шундай касаллик борлигини яна бир марта эслашга мажбур бўлаётганимиз. Қани энди шундай касаллик бўлмаса эди, биз бундай хабар тарқатмасак эди.

Расмдаги қизил тасма - ОИТСга чалинганларга маънавий бирдамлик кўрсатиш символидир.