25 November 2014
19:14 - Путинга яна бир тарсаки Франциядан, хурсанд қиладиган тарсаки
Франция Президенти Франсуа Олланд Россиянинг буюртмаси бўйича французлар тарафидан қурилаётган иккита ветолет-ташувчи “Мистраль” кемасини Россига беришни вақтинча тақиқлади. Кемаларнинг биттаси тайёр, у 14 ноябрда топширилиши керак эди, турли бахоналар билан берилмади. Бугун ниҳоят берилмаслик қарори чиқарилибди. Берилмаслигининг сабаби – Россия Қримни агрессор каби босиб олиши ва Донбасда тўғридан-тўғри сепаратист, ҳатто террорист деса бўладиган кучларни қўллаб-қувватлаётгани.

Путинни бу тарсаки хурсанд қилишини фақат “Ҳаракат” ёзмоқда. Гап шундаки, Ғарбнинг санкциялари натижасида Россиянинг иқтисоди ўсишдан тўхтаб, орқага кетишга ҳам бошлади. Яъни, феълан рецессия бошланди. Нефтнинг нархи кескин тушиши эса, Россиянинг келаси йил бюджетини ўладиган аҳволга солади. Шундай пайтда Россия французларнинг “Мистрал” кемасининг биринчиси учун пул топиши ҳам қийин, унинг нархи $1,2 млрд.

Энди Россия халқаро судларга мурожаат қилиб, Франциядан шартномани бажармагани учун озгина пул ҳам ундириши мумкин. Мана, Путиннинг аҳволи, тарсаки еб, ичида бундан хурсанд бўлиб ўтирадиган ҳолга тушди.