21 November 2014
21:53 - Ўзбекистонда яна иш ҳақи ошди, одамларнинг ақли шошди

Остонага учиб кетишга тайёрланаётган Президент Ислом Карим бугун “Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида” фармонга имзо қўйди. Унга кўра, шу йилнинг 15 декабридан бюджет ташкилотлари ходимларининг маоши, пенсия, стипендия ва ижтимоий нафақалар миқдори ўрта ҳисобда 1,1 бараварга, яъни 10 фоизга ошади.

Жумладан, 15 декабрдан бошлаб, энг кам иш ҳақи ойига ойига 118 400 сўм, ёшга доир пенсиялар ва болаликдан ногиронларга бериладиган нафақалар миқдори ойига камида 231 575 сўм, зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа ойига энг камида 142 100 сўмни ташкил этади.

Аммо бундан одамлар кўпам хурсанд бўлишаётгани йўқ. Чунки, ҳамма биладики, бу билан бир қаторда фуқаролар зиммасидаги мажбурий тўловлар, хизмат кўрсатиш ҳақлари оширилади. Шунингдек, маиший хизматлар, коммунал тўловлар ва ҳоказо шулар жумласидандир.

Қолаверса, инфляция туфайли ўзбек сўмининг қадри шундай тез тушиб бормоқдаки, 10 фоизга ойлик ошириш одамлар устидан кулишlан бошқа нарса эмас.