21 November 2014
14:47 - АҚШнинг Миллий Истиҳборот Агентлиги ўзини-ўзи ислоҳот қилмоқчи. АҚШда бошқа ислоҳотлар ҳам ўтказиш керак
Миллий Истиҳборат Агентлиги (МИА, инглизча - CIA, русча – ЦРУ) раиси раҳбари Жон Брееннан кенг кўламли ислоҳотлар ўтказиш ниятида эканлигини билдирди, дейилади Вашингтон Пост газетасидаги мақолада. Унинг айтишича, ислоҳотлар МИА таркибида 2001 йил 11 сентябрда АҚШга қарши уюштирилган террористик ҳужумлардан кейин тузилган Антитеррористик Марказга асосланади. Жон Брееннан шу мақсадда сентябрь ойида махсус комитет ҳам яратибди. Ал-Қоиданинг хавфи битмагани, Суриядаги уруш ва Украина кризиси МИАнинг ислоҳот этилишини талаб қилаётгани ҳам урғуланган.

Ислоҳотларнинг асосида қуйидаги принип ётади: Ҳозирги фаолиятларнинг турли йўналишлари турли бошқармалар қўлида бўлса, энди минатақавий фаолиятларга қараритган бошқармалар асосий роль ўйнашга бошлайди. Масалан, Хитой, Лотин Америкаси ва бошқа минтақалар билан шуғулланувчи алоҳида марказлар яратилади.

Агар ислоҳотлар тасдиқланса, МИА 1947 йилда тузилганда шакллантирилган струтура бутунлай ўзгаради.

МИАда ислоҳотлар ўтказилиши мутлақо табиийдир, дейди мухбиримиз. Аммо, нафақат МИАда, АҚШнинг бошқа бир қатор соҳаларида ислоҳотлар, ўзгаришлар бўлиши керак.

Масалан, “Бирлик” Партияси ва “Ҳаракат” Агентлиги йиллардан бери таъкидлаб келаётганидек, ислом терроризмига қарши курашда Ислом динининг ўзида ислоҳотлар ўтказилмагунча ғалаба қозониб бўлмайди. Ислом терроризми Ислом дунёсининг ҳам муаммоси бўлгани сабабли, терроризмга қарши кураш ва Исломда ислоҳотлар ўтказиш биргаликда олиб борилиши керак ва ҳатто шарт.

Иккинчидан, АҚШ ва Ғарб давлатларида ривожланмаган мамлакатларда инсон ҳуқуқлари ва фуқаролар жамиятлари яратиш ишларига ёрдам бериш мақсадида тузилган ташкилотларнинг фаолияти ҳам ислоҳот қилиниши керак. Чунки, бу ташкилотлар СССР каби мамлакатлар темир девор орқасида яшириниб ётган замонларда яратилган иш принциплари бўйича ҳалига яшамоқдалар. Уларнинг фаолият принциплари кескин ўзгартирилиши керак. Масалан, ҳуқуқ ҳимоячилигида урғу сиёсий ҳуқуқларга ўтказилиши шарт.