20 November 2014
01:27 - Халқаро Валюта Фонди Рўғун ГЭСига қарши, аммо зилзила хавфи туфайли эмас

Халқаро Валюта Фондининг Тожикистондаги миссияси раҳбари Жонатан Данннинг фикрича, Рўғун ГЭСи қуриш лойиҳаси бу мамлакат бюджетидаги ҳаражатга оид моддаларнинг муҳимларини четга суриб қўйиши мумкин.

Бу ГЭС қурилишининг нархи $5-6 млрд, яъни ҳозирги мамлакат Ялпи Ички Маҳсулотнинг 55-65% миқдорида бўлиши ҳисобланган. Бу ГЭС узоқ муддатли катта фойдалар келтириши мумкин. Аммо, давлат катта қарзларга ботиши, бюджетда бошқа нарсалар учун ажратилган маблағлар тортиб олиниши, хусусий сектор сиқиб чиқарилиши мумкинлиги бор, дейди Жонатан Данн.

Айтиш керакки, дейдики мухбиримиз, Жаҳон Банки ҳам бу каби буюк инвестицион лойиҳаларни амалга оширишдан аввал уларни яхшилаб анализ қилиш, бошқа муҳим ҳаражатлар учун фискал майдон торайишини ҳисобга олишни тавсия қилганди.

Ўзбекистон ҳукумати ва ҳатто баъзибир ўзбек мухолифатчилари бу лойиҳага қарши чиқар экан, бу ГЭСнинг тўғонлари сейсмологик нуқтаи назардан хафли эканлиги, тўғон бузилса катта ҳалокатларга, қурбонларга йўл очиши аниқ эканлигини урғулаб, лойиҳани тўхтатиб туриш ва янги сейсмологик экспертизалар ўтказишни талаб қилишган эди.

Шундан кейин ХВФ ҳам, Жаҳон Банки ҳам, ўз экспертларининг фикрига асосланиб, бу лойиҳада сейсмологик хавф йўқлиги айтилган баёнотлар бериб бўлди. Мана энди, хавфни бошқа жойдан кўрсатишмоқда. Тожикистон учун хавфли факторларни кўрсатишмоқда. Қўшнилар билан ҳеч кимнинг иши йўқ.

Мен, дейди “Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлат, бу лойиҳада на сейсмологик, на Тожикистоннинг ўзи учун молиявий хавф кўрган эмасман. Бу ерда муаммо – сиёсийдир. Бундай тўғон яратилса, Марказий Осиёнинг каттагина ҳудудларига, жумладан, Ўзбекистон ҳудудларига келадиган сувнинг миқдорини ва вақтини белгилаш тожикларнинг қўли остига ўтиб қолишидир. Қисқа даврли манфаатлар нуқтаи назаридан бу нафақат муҳим, балки, Ўзбекистон учун ўта хавли бўладиган вазиятлар яратиши мумкин.

Бир неча йил аввал, айниқса, қирғиз фашистлари ўзбекларни қирғин қилмасдин аввал, бу каби масалаларда жуда эҳтиётлик билан сўзлар танлаш тарафдори бўлганман. Ҳозир шок терапияси деб айтилаётган усулни ҳеч ишлатмаганман. Шу сабабдан, бу лойиҳа атрофидаги айнан сиёсий муаммолар борлигини чиройли, нозик, айни замонда, мукаммал ифодалаш устида ўйлаб юрган вақтимда, асосан сайсмологик хавфларга уруғу берувчи баёнотлар пайдо бўлди. Мен ўша пайтда бу мавзу атрофида қандайдир сўзли қарама-қаршиликлар ҳам чиқишини истамасдан, унга тўғридан-тўғри аралашмадим. Мана энди айнан ўша сейсмологик жиҳатларини олдинга чиқарганлар тоожикларга ютқаздилар.

Лекин, ҳали ҳам бу ГЭС атрофидаги вазиятни ўзгартириш кеч эмас. Тожикларни бу лойиҳадан воз кечишга мажбурлаш керак, тамом-вассалом.