19 November 2014
21:29 - Тошкентда Дипломатия университети ректори ишдан олинди
Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ректори Нодир Жумаев лавозимидан озод қилинди, деб хабар қилди университет муассиси бўлган Ўзбеистон Тшқи ишлар вазирлиги. 2 йил аввал Тошкентдаги Весминистр Университетидан бу ерга ректор қилиб юборилган бу одамнинг ҳукумат наздидаги камдан-кам фазилатларидан бири инглиз тилини билиши эди. Чунки Ўзбекистонда кейинги йилларда раҳбарлар учун афзаллик хорижий тилни билиш бўлиб қолди.

Нодир Жумаев нима учун ишдан олингани, ўрнини ким эгаллагани, унинг ўзига қандай иш берилгани ҳақида маълумот йўқ, дейди мухбиримиз.