19 November 2014
20:54 - Ислом Карим Қозоғистонга сафар қилади
Шу йилнинг 24-25 ноябрь кунлари Ўзбекистон президенти Ислом Карим расмий сафар билан Қозоғистонга боради. Бу мамлакатнинг Ўзбекистондаги элчиси Бўрибой Жексембин Ислом Каримнинг бу галги сафари икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни ягги поғонага кўтаради деб ҳисоблайди.

Жамбил вилоятининг ҳокими бўлган йиллари ўша ердаги ўзбекча мактабларни бекитишга катта эътибор берган Бўрибой Жексембинга кўра, Қозоғистон республикаси президенти Нурсултон Абишевич Назарбоевнинг 2014 йил 11 ноябрь куни Қозоғистон халқига мурожаатида айтилгани каби дунë жорий архитектурасининг ўзгариши ва глобал синовлар даврининг бошланиш эҳтимолига оид узоқни кўзловчи прогнозлари ҳам икки давлат раҳбари муҳокама қиладиган кенг кўламли минтақавий ва халқаро масалалар қаторида эмиш.

Ислом Каримнинг Қозоғистон сафари давомида қўшни ҳукуматлар турли даражада олиб борган музокаралар якуни сифатида ҳозирланган қатор икки томонлама келишувларнинг имзоланар экан. Жамбул вилоятидан кейин Сайрамда ҳам ўзбек мактабларини бекитиш бошланса керак. Чунки, айнан ўшанда қозоқлар миллат сифатини йўқотиб бўлган ўзбекларни синовдан ўтган деб ҳисоблашга бошлайдилар.

Аммо, уларга эслатиб қўйиш керакки, “Бирлик” барибир ўзбекларни қайтадан миллат қилади, ўзбекларни тарихий ерларидан сиқиб чиқариш сиёсати олиб борётганларни ростакам синовдан ўтказади.