19 November 2014
20:17 - Шубҳали хабар: Россияда ҳамюртимиз 19 йилга қамалганмиш
Россиянинг Новосибирск вилоятида маҳаллий шериклари билан биргаликда наркотик моддалар савдосини кенг йўлга қўйган Ўзбекистон фуқароси 19 йилга қамалди. Кеча бу ҳақда хабар қилган Регнум ахборот хизмати гуруҳга бевосита раҳбарлик қилган яна бир Ўзбекистон фуқаросининг Новосибирскдаги қамоқхоналардан бирида жазо муддатини ўтаётганини таъкимдлаган.

“У қамоқдан туриб уяли телефон орқали гуруҳ аъзоларига кўрсатма берган ва гиёҳванд моддалар савдосини уюштирган. Гуруҳ аъзоси бўлган икки нафар Россия фуқароси ҳам олти ва уч йилга озодликдан маҳрум қилинди” дейилади Регнум хабарида, аммо ҳеч кимнинг исми тилдга олинмайди.