19 November 2014
19:36 - Путин келaси ой бошида Тошкентга келади
Россия ахборот воситаларида тарқатилган хабарга кўра, Кремлбоши Владимир Путин Ўзбекистоннинг янги элчиси Акмал Камолни қабул қила туриб гапирибди: “Ўзбекистон президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов таклифига мувофиқ декабрь ойида Тошкентга боришни режалаяпман. Бу визитнинг икки томонлама муносабатларимизнинг кейинги ривожи ва Марказий Осиë минтақасидаги барқарорликни кучайтиришга ҳисса қўшишига шубҳа йўқ!”

10 йил муқаддам Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги стратегик шериклик тўғрисида келишув имзоланганига урғу берган Путин ¸ “бу давр ичида икки томонлама ҳамкорликнинг барча жабҳасида жиддий натижаларга эришишга муваффақ бўлдик” деди. Путиннинг Ўзбекистонга ташрифи санаси, кун тартиби ҳақида на Россия, ва на Ўзбекистондаги хабарларда айтилмайди.

Путинни тушуниш мумкин, дейди мухбиримиз. “Ҳаракат” аввалдан башорат қилганидек, уни Австралияда ўтказилган G20 cаммитида бир икки аҳмоқдан бошқа ҳеч ким қўллаб-қувватламади, феълан яккамоховга айланди. Демак, у билан Ислом Карим яккамоховчиликда сафдошга айландилар. Путин Тошкентга келса, иккита яккамохов ҳасратлашиб олишади. У Ислом Каримниннг қизи Фуҳушани уй қамоғидан озод қилишга “добро” берворса ҳам керак.