19 November 2014
07:24 - Қуддусдаги синагогага ҳужум қилган 2 араб 5 яҳудийни ўлдирди,
Воқеа кеч эрталаб ультраордокс яҳудийлар эрталабки дуо қилиш маросими ўтказиш учун Қуддуснинг марказидан узоқроқдаги кичикроқ синагогага йиғилишётган пайтда юз берди. Пичоқ ва болталар билан қуроллангна ва юзи ўралган 2 филистинли араб 5 кишини ўлдиришга улгурди, хавфсизлик хизмати ва полиция ходимлари уларни отиб ўлдирдилар.

Ўлдирилган Исроил фуқароси бўлган 5 яҳудийнинг 3 нафарида АҚШ, биттасида Буюбритания ватандошлиги ҳам бор экан.

Бу террористик акт бўйича маъсулиятни ўз бўйнига филистинлик арбларнинг қандайдир марксист-ленинист гуруҳи ўз бўйнига олибди. ХАМАС бу ҳужумга алоқаси йўқлигини, аммо яҳудийлардан қасос олиш тўғри эканлигини билдирса, Филистин Президенти Маҳмуд Аббос бу ҳужумни қоралади. Исроил Бош вазири Бинямин Натаняху эса, бу ҳужумга шавқатсиз жавоб берилишини урғулади.

Кечанинг ўзиёқ Исроил армияси Қуддусдан 10 км шимолда жойлашган ва Филистин давлатнинг феълан пойтахти бўлган Раммаллоҳ шаҳрига кириб, бир қатор уйларда тинтув ўтказди, бир одамни ҳибса олди.

Хуллас, бир неча ойдан бери мусулмонларнинг учинчи муққаддас жойи бўлмиш ал-Акса масжиди атрофида бўлаётган воқеалар туфайли оловланиб ётган филистинликларнинг ҳудудларида қон оқиши яна кўпаяди.