18 November 2014
23:15 - Ташқи ишлар вазиримиз Абдулазиз Комил АҚШ элчиси билан учрашди
Бугун Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов АҚШнинг мамлакатимизда миссияси тугаб бораётган элчиси Жорж Кролни қабул қилиб, Ўзбекистон – АҚШ муносабатларининг айрим масалалари, икки томонлама музокаралар жадвали ва унинг кун тартиби юзасидан фикр алмашди.

АҚШ элчилиги бу хусусда маълумот тарқатмади. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматининг хабарномасида эса, пичоққа илинарли бир нима йўқ.

Дарвоқе, шу йил 29 июлдаги хабарларимиздан бирида АҚШнинг Ўзбекистондаги янги элчиси этиб, 2011 йилдан бери Қирғизистонда элчилиқ қилаётган Памела Спратленни (расмда) тайинлаш ҳаракатлари бошланганини билдиргандик.