18 November 2014
22:14 - МДҲ ҳукумат бошлиқлари Ашхабодга йиғилишмоқчи
Шу йилнинг 21 ноябрь куни Ашхобод шаҳрида МДҲ давлатлари ҳукуматлари раҳбарларининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтади. Унда ҳамкорликнинг турли йўналишлари бўйича йигирмага яқин ҳужжат лойиҳалари кўриб чиқилади. Хусусан, мажлисда Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдова, Россия ва Украина давлатлари томонидан ратификация қилинган Эркин Савдо Ҳудуди тўғрисидаги шартноманинг бажарилиши муҳокама нишонига чиқади. Ўтган йилнинг майида шартномага қўшилган Ўзбекистонннинг бу борадаги иштироки муҳокамаси кун тартибида йўқ. Шунингдек, мазкур ҳужжатни ратификация қилишга улгурмаган Тожикистон масаласида ҳам маълумотлар мавжуд эмас.

МДҲ давлатлари бош вазирлари ядровий хавфсизлик, гуманитар алоқаларни мустаҳкамлаш, бюджет-молия сиёсати каби масалаларни муҳокама қилишади. Ўзбекистондан анжуманга доимгидек Бош вазирнинг биринчи ўринбосари Рустам Азимов бориши кутилмоқда.