18 November 2014
19:01 - Даҳшат: Эбола вируси қўшниларимизга етиб келди, бизга ҳам келадими?
Қозоғистон оммавий ахборот воситаларининг хабарига кўра, бугун Истанбулдан Чимкентга йўловчилар учоғида келган бир йўловчида Эбола вируси дучор бўлганларнинг аломатлари борлигини учоқнинг стюардессалари сезишибди. Аэропортнинг керакли хизматларига бу ҳақда ўз вақтида хабар берилган экан, у касални дарҳол ҳаммадан изоляция қилиб, аниқ диагноз қўйиш учун керакли ишлар бошланди, дейилади хабарда.

Хабарда яна бир нарса айтилади. У аёл касал эмасди. Қозоғистоннинг фавқулодда ҳоллар ва соғлиқни сақлаш вазирликлари биргаликда Эбола вуруси билан кураш бўйича машғулот ўтказишаётган экан. Машғулот охиригача етказилган, учоқдаги ҳамма йўловчиларни текширишган, у “касал” аёл билан контактда бўлганлар карантин остига олиниб, учоқда профилактика ишлари ўтказилган. Бу ишга аралашганларнинг кийимлари ёқиб ташланган.

Хуллас, шунақа гаплар. Аслида, хабаримизнинг сарлавҳасидаги “Даҳшат” сўзи ўринда “Ҳазил” бўлиши керак эди. Аммо даҳшатли кунларга етиб келиш хавфи ҳам бор. Ўзбекистоннинг раҳбарлари иқтисодимизнинг касаллигини тузатуш учун ҳеч нарса қилолмаётганлари маълум. Улар Эбола билан кураша оладиларми?