17 November 2014
21:24 - Ўзбекистонда парламент сайловларида иштирок этадиган номзодлар рўйхатга олинди
Марказий Сайлов Комиссияси матбуот хизматига кўра, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига номзодлар тўла рўйхатга олинди. Аммо тарқатилган пресс-релизда қайси партиядан неча киши номзодликка олингани борасида рақамлар очиқланмаган. Номзодлар тўрт сиёсий партия - Халқ Демократик Партияси, Либерал Демократик Партия, “Адолат” Социал Демократик Партияси ҳамда “Фидокорлар” Партиясидан рўйхатга олинган.

Мамлакатдаги парламент сайловлари 21 декабрь куни бўлиб ўтади. Сайлов кампанияси расман 15 сентябрдан бошланган.

Ўзбекистон мухолифати, хусусан, "Бирлик" Партияси бу сайловларда иштирок этиш учун ҳаракат ҳам қилиб кўролмагани - Ўзбек жамиятининг ғариб аҳволини кўрсатувчи яна бир мисолдир. Аммо, Фейсбук ками ижтимоий тармоқларда ҳам ҳеч кимнинг бундай нарслар билан иши йўқ. Ўзбекларни ош ейиш ва туалетга боришдан бошқа нарса қизиқтирмайди.