17 November 2014
20:35 - Олмаотадаги портлашда бир талаба нобуд бўлди, бизда бунақа фожиа бўлиши мумкин эмас

17 ноябрь куни эрталаб Қозоғистоннинг Олмаота шаҳридаги Мода ва дизайн коллежида содир бўлган портлашда бир талаба нобуд бўлди, яна 10 нафар талаба эса жароҳатланди. Полицияга кўра, коллежда ҳарбий тайёргарлик дарси пайти граната портлаши оқибатида фожиа содир бўлган. Полиция воқеа тафсилотларини ўрганяпти.

Ўзбекистонда эса бундай ҳодисанинг, яъни ўқув юртларида ҳарбий граната ёки қуроллар билан муаммо юзага келиш эҳтимоли жуда кам. Чунки 1992 йилда Тожикистонда фуқаролик уруши бошлангач, мактаблар, ўрта махсус билим юртларидан ёшларни чақирриққа тайёрлаш бўйича ўқув кабинетлари ҳамда мудофаага кўмаклашувчи бўлимлардан ҳарбий аслаҳлар йиғиб олинган. Шунингдек, фуқароларнинг уйлари ва муассасадаги қурол-аслаҳалар ҳам давлат ихтиёрига ўтган.

Қозоқлардан фарқли ўлароқ, бизнинг ҳукумат ўз фуқароларининг хафсизлигини биринчи ўринга қўяди. Агар автомобиль ҳалокатлари Ўзбекистонда кўпайиб бораверса, Ислом Карим автомобилларни ҳам тақиқлаб қўйиши ҳеч гап эмас.