31 October 2014
23:05 - Ўзбекистон ҳукумати Ислом Тараққиёт Банкидан қишлоқ қурилиши учун $100 млн олибди, ақл бўлса, текстил саноатини ривожлантириш учун оларди

ЎзАнинг хабарига кўра, Ўзбекистон ва Ислом Тараққиёт Банки қишлоқ жойларида қурилиш ишларини молиялаштириш лойиҳаси учун бизга $100 млн пул ажратиш ҳақида келишув имзолашибди. Бунча пул қандай шартлар остида берилгани айтилмайди. Ҳукуматдагилар билишадики, ўзбекларнинг бунақа майда-чуйда нарсалар билан иши ҳам йўқ.

Тўғри, Ўзбекистондек мамлакатда қишлоқдаги қурилишлар учун $100 млн катта маблағ ҳам эмас. Аммо, Ўзбекистон ҳукуматидагиларнинг ақли бўлса, шунча пулни ҳам текстил саноатини риволантириш учун олиш керак эди. Ҳозир сув текинга чет элларга сотилаётган пахта толаси ўзимизда газламаларга ва ҳатто тайёр кийимга айлантириб сотилса, пахтадан ҳозиргига нисбатан ўнлаб баравар катта фойда олган бўлардик. Бу фойда деҳқонларнинг чўнтагига тушса, ҳукуматнинг иштирокисиз ҳам одамлар қишлоқларимизни шаҳарлар каби замонавийлаштириб ва ободонлаштириб юбориларди.

Аммо, минг афсуски, Ўзбекистондаги мавжуд режим ўзбек миллатининг душмани. Бу режим Ўзбекистонни ривожлантиришни эмас, ўзбекларни мардикорлар подасига, қозоқларнинг қулига айлантириш билан машғул.

Дарвоқе, ҳукуматимиз расмийлари энергетика, йўллар қуриш, коммунал хўжалик соҳалари учун келажак режаларини Араб Кординацион Гуруҳига тақдим қилишибди. Аммо, бу рўйхатда ҳам текстил саноати йўқ.