29 October 2014
22:26 - “Қора бозор”да АҚШ доллари рекордни урди!
Ўзбек сўми муомалага киритилган 1994 йилдан бери илк марта 1 АҚШ доллари Ўзбекистонда 3250 сўмга чиқди. Бугунги савдоларда “қора бозор” саррофлари АҚШ долларини ана шу баҳога сотиб олишди. Эртага бу миқдор яна ҳам ошиши мумкин.

АҚШ долларининг нега сакраётгани сабаблари хусусида саррофларнинг ўзлари ҳам жўяли бир нима дейиша олмаяпти.