29 October 2014
20:15 - Нурсултон Назарбой фақат Марказий Осиёда эмас, Ислом дунёсида ҳам лидер

Кеча Дубайда 10-чи Жаҳон Ислом Иқтисодий Форумида Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбой нутқ сўзлагани ҳақида хабар берган эик. Энди маълум бўлишича, ўша Форумда Нурсултон Назарбойга “Ислом молиячилигида глобал мукофот” топширилибди. Сабаб - Қозоғистон Президентининг ислом банк системасини ривожлантиришдаги кўзга кўринган ютуқлари.

Бу ҳақдаги хабарларда Нурсултон Назарбойнинг банкчиликни ривожлантириш учун қилган ишлари санаб ўтирилмаган, дейди мухбиримиз, аммо “Ҳаракат”нинг аввалги хабарларидан маълумки, Қозоғистон банкларининг умумий устав капитали Ўзбекистон банклариникидан 10 баравар катта. Яъни, банкчилик системаси Қозоғистонда шунчалик ривожланганки, унинг олдида Ўзбекистонда банк системакси йўқ дейиш мумкин. Табиий, бу каби глобал масалаларда мамлакат президентларининг ролди ҳам етарлича катта бўлади. Ўзбекистон президенти на молиячиликда, на банкчиликда ҳеч нарсани тушунмаслигини ўзбеклардан бошқа ҳозир ҳамма билади.